Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-959-сон, 10.09.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Унга кўра, интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун ҳуқуқ эгасининг талабига кўра ҳуқуқбузар томонидан товон тўлаш тартиб-таомили жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Жумладан, “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра:
Патент эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахсдан зарарларнинг қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиши мумкин.
Бунда товон зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусиятидан ва патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахснинг айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатлари ҳисобга олинган ҳолда тўланади.
Товон миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд томонидан белгиланади.
Илгари бундай нормалар мавжуд эмас эди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.