Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти бўш (вакант) иш ўринлари мавжуд қуйидаги туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари бош мутахассиси лавозимларига танлов эълон қилади.

✔️  Талаблар:

  • олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган наъмунадаги дипломни олган бўлиши;
  • фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасида етарли билим ва тажрибага, шунингдек, ахборот-коммуникация ва компьютер техникалари билан ишлай олиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

✔️  Вазифалар:

  • зиммасига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажара олиши, шу жумладан, аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича малакали юридик маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериши, шунингдек, фуқароларга низоларни суд ва бошқа давлат органлари томонидан ҳал қилиш учун зарур бўладиган ҳуқуқий ҳужжатлар (ариза, шикоят, даъво ариза) лойиҳаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатиш тажрибасига эга бўлиши керак.

Талабгорларнинг ҳужжатлари 2025 йил 5 февралдан 15 февралга қадар қабул қилинади. 

Ҳуқуқий маслаҳат бюроларида беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган бўлиб, ходимларнинг ойлик иш ҳақи уларнинг умумий иш стажидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Инсон ресурслари бўлимига  ўзи ҳақидаги маълумотнома (объективка, диплом)ни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишлари лозим. (маълумотномада талабгорнинг доимий яшаш манзили, қайси ҳудуддаги бюрога ҳужжат топшираётгани ва телефон рақами кўрсатилган бўлиши керак)

Бўш (вакант) лавозимлар рўйхати билан танишиш учун қуйидаги ҳаволани босинг

Маълумот учун телефон: (71) 256-52-53

"Мадад" ННТ туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари бўш (вакант) иш ўринларига талабгорлар билан ўтказиладиган суҳбат давомида уларга бериладиган намунавий саволлар руйхати

“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти, унинг ҳудудий бўлинмалари ва туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюроларига танлов ўтказиш ва талабгорларни лавозимга тайинлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ 

Chat