Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Йўл ҳаракати жаримаси 60 кунда тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

  • 24.11.2026
  • 92 марта ўқилди

2027 йил 7 январдан Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш бўйича янги йўриқнома кучга киради. Унда жарима ўз вақтида тўланмаганида транспорт воситасини ушлаб туриш, тўловни жойида тасдиқлаш ва автомобилни жарима майдончасидан қайтариб олиш тартиби белгиланган.


60 кун қайси санадан ҳисобланади?

Жарима уни солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кун ичида тўланиши керак. Агар қарор устидан шикоят берилган ёки протест билдирилган бўлса ва у қаноатлантирилмаса, тўлов учун бу ҳақда хабар берилган кундан бошлаб 30 кун берилади.

Жарима муддатида тўланмаса, нима бўлади?

60 кун ичида тўлов амалга оширилмаса, қарорда кўрсатилган транспорт воситаси ҳақидаги маълумот Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг планшетларида ва бошқа ахборот тизимларида автоматик акс этади. Ходимлар шу маълумот асосида янги маъмурий баённома тузмасдан автомобилни ушлаб туриш чорасини қўллаши мумкин.

Жарима жойида тўлиқ тўланса ва тўлов ахборот тизимида тасдиқланса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилмайди.

Тўлов банк кассаси, электрон тўлов тизими ёки мобил илова орқали амалга оширилади. Агар автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган бўлса, жарима тўлангани текширилгач, уни қайтариб олиш учун электрон рухсатнома юборилади. Ҳайдовчи талаб қилса, рухсатнома нусхаси қоғоз шаклда ҳам берилади.

3969-сон билан рўйхатдан ўтказилган йўриқнома — Lex.uz

Chat