Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тезликни ошириш бўйича баённома 48 соат ичида расмийлаштирилмаган бўлса, жавобгарликдан озод этиладими?

  • 28485

Жавоб: 271-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:

13) агар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса.

Агар маъмурий баённома 48 соат ичида расмийлаштирилмаган бўлса шу моддага асосан жаримани бекор қилиш учун 10 кун ичида судга ариза билан мурожаат қилиш лозим.

Chat