Банк ячейкаси (депозитар ячейка, индивидуал банк сейфи) – мижозларга буюмларни сақлаш учун ижарага бериладиган банкдаги рақамланган сейф.
- Бу хизматдан фойдаланиш учун банк ячейкаси ижараси тўғрисида шартнома тузилади. Бунинг учун шундай хизматларни кўрсатувчи банкка паспорт (ID карта) тақдим этиш кифоя.
- Шартномада ячейка ҳажми ва ижара муддати кўрсатилади. Банк ячейкалари ижараси тарифлари банк томонидан ячейканинг ҳажми ва сақлаш муддатидан келиб чиқиб ўрнатилади.
- Шартнома расмийлаштирилгач, мижозга ячейка калити берилади, у мижозда сақлаш муддати давомида қолади.
Ячейкада қурол-яроқ, наркотик, портловчи, заҳарли ёки радиоактив моддалар, истеъмол маҳсулотлари ёхуд бошқа тез бузиладиган буюмлар сақланиши тақиқланади.
Ячейкани очиш учун мижоз паспорт (ID карта) тақдим этиши лозим.