Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8874 марта ўқилди

Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктида тез тиббий ёрдам ҳар 13000 кишига беморларни ташиш воситалари билан бирга бўлган 1 та санитар автомобиль билан жиҳозланади.

Реанимобиллар миқдори беморларни ташиш воситалари билан бирга бўлган санитар автомобиллар умумий сонининг камида 10%ни ташкил этиши шарт.

Тез тиббий ёрдам хизматининг ҳар бир кўчма бригадаси қуйидагилар билан жиҳозланади:
  • тиббий аппаратура;
  • иммобилизацион воситалар;
  • тиббий ва акушерлик анжомлари;
  • юмшоқ инвентар (махсус автотранспорт салонида);
  • махсус кийим ва бошқалар.

Chat