Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7977 марта ўқилди

Олдиндан банд қилиш - йўловчи учун ҳаво кемасида олдиндан банд қилиб қўйиш ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташишнинг зарур шарти ва чипта расмийлаштиришнинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Бунда, ҳаво транспортида жой, рейс ва кун йўловчи номига банд қилинади.

Олдиндан банд қилиш учун ташувчи ёки унинг ваколатли агентига мурожаат қилиш йўллари
  • телефон (78-140-00-00);
  • интернет тармоғи;
  • электрон почта;
  • бошқа алоқа воситалари орқали амалга оширилади.

Олдиндан банд қилиш муддати ташувчи томонидан белгиланади

Олдиндан онлайн банд қилиш
  • Жойни олдиндан он-лайн банд қилиш жуда осон. Бунинг учун ҳаволага ўтинг.
  • Тўлов UzCard пластик карталари орқали амалга оширилади (агар смс-хабар хизмати ёқилган бўлса).
  • Жараёнлар муваффақиятли якунланса, телефон рақамга хабар, электрон почта манзилига эса электрон чипта юборилади.
  • Аэропортда рўйхатдан ўтишда паспорт ва чипта кўрсатилса кифоя.
  • Жойни олдиндан онлайн банд қилиш ва тўловни амалга ошириш Интернет орқали самолёт учишидан камида 3 соат аввал амалга оширилади.
  • Хизмат 18 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентларига ички рейслар учун татбиқ этилади.
  • Маълумотлар учун телефон: +99871 140-02-00

Йўловчини хабардор қилмаган ҳолда олдиндан банд қилишни бекор қилиш ҳолатлари
  • тўлов белгиланган муддатда амалга оширилмаса;
  • ташиш қоидаларида белгиланган талаблар бажарилмаганда;
  • ташувчини хабардор қилмасдан олдиндан банд қилинган жойга келмаганда.

Йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш
  • йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишни тўхтатиш вақти ташувчи томонидан белгиланади, ташувчи белгилаган вақтдан кечикмасдан етиб келиши лозим;
  • йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказишда йўловчи ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этиши лозим.

Олдиндан банд қилишда алоҳида шартлар қўлланилиши лозим бўлган йўловчилар тоифалари
  • 2 ёшгача бўлган болалар;
  • 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар;
  • ота-оналари, васийлари ёки ҳомийлари ҳамроҳлигисиз учаётган болалар;
  • замбилдаги касал йўловчилар;
  • ташиш учун салонда қўшимча жой талаб қиладиган йўловчилар;
  • имкониятлари чекланган йўловчиларни, шу жумладан ўриндиқ-аравачада ташиладиганлар;
  • қурол ва ўқ-дорига эга бўлган йўловчилар.

Олдиндан банд қилишда алоҳида шартлар қўлланилиши лозим бўлган юк тоифалари
  • ташувчи томонидан бепул ташишга рухсат этилган белгиланган меъёрдан ошган багаж;
  • йиғилган кўринишда уч ўлчов йиғиндиси бўйича ҳажми 200 см дан ошган багажни, шу жумладан турли хил спорт анжомлар;
  • фақат ҳаво кемаси салонининг қўшимча ўриндиғида ташилиши мумкин бўлган багаж;
  • ҳайвонлар ёки қушлар.

Ички ташишларда йўловчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
  • дипломатик паспорт;
  • Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси сенатори ва депутатнинг гувоҳномаси;
  • Ўзбекистан Республикаси Президенти администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлиги хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, прокуратура органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси;
  • Ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси;
  • шахснинг озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганлиги ҳақидаги маълумотнома;
  • маълумотнома 9-сон шакл (Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган вақтинчалик гувоҳнома);
  • Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун);
  • чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсатномаси;
  • фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;
  • фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсатномаси.

Норезидентлар учун:

  • миллий паспорти;
  • хизмат паспорти (расмий);
  • дипломатик паспорт;
  • БМТнинг ҳаракатланиш ҳужжати;
  • денгизчининг паспорти;
  • қочоқнинг ҳаракатланиш ҳужжати;
  • фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижий давлат томонидан берилган ҳаракатланиш ҳужжати;
  • чет эллик шахснинг қайтишига гувоҳнома.

Chat