Имтиёзлар ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари ҳамда ташувчининг ташиш қоидаларига асосан берилади.
- Имтиёзлар йўловчилврни айрим тоифаларига ҳамда тежамкор («econom») хизмат кўрсатиш тоифаси тарифига берилади.
- Имтиёзлар "Ўзбекистон хаво йўллари" Миллий авиакомпаниясидан чипталарни сотиб олишда берилади.
Алоҳида тоифадаги йўловчиларни ташиш
Ташувчи ўзининг ташиш қоидаларида қуйидаги тоифалар учун ташишнинг алоҳида шартларини ўрнатиши мумкин:
- 2 ёшгача бўлган болалар;
- 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар;
- ота-оналари, васийлари ёки ҳомийлари ҳамроҳлигисиз учаётган болалар;
- замбилдаги касал йўловчилар;
- ташиш учун салонда қўшимча жой талаб қиладиган йўловчилар;
- имкониятлари чекланган, шу жумладан ўриндиқ-аравачада ташиладиган йўловчилар ёки ўзларининг ҳаракатланишлари учун махсус ускуналардан фойдаланувчи йўловчилар;
- қурол ва ўқ-дорига эга бўлган йўловчилар;
- депортация қилинган йўловчилар ва мамлакатга кириши рад қилинган йўловчилар;
- ўта муҳим йўловчилар (VIP);
- дипломатик курьерлар;
- ҳайвон ва қушларини ташиб ўтаётган йўловчилар.
Ўқувчилари ва талабалар учун чегирмалар
- Кундузги бўлим талабалари ва ўқувчиларига (доимий истиқомат жойларига бориб келиш учун) 28 декабрдан 10 январгача 50% чегирма ўрнатилган. Чегирма ички қатновлар ва эконом класс тарифлар (Y) учун тадбиқ этилади
Келишув асосида 50% имтиёзли чегирмалар билан авиабилет харид қилиш
- Иккинчи жаҳон уруши (ИЖУ) ногиронлиги бўлган шахсларига, ногиронликни тасдиқловчи ҳужжат ва жорий йил учун ҳаво транспорти талони асосида;
- ИЖУ 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларига, ногиронликни тасдиқловчи ҳужжати ва жорий йил учун ҳаво транспорти талони асосида;
- ИЖУ қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шаҳсларга, урушда қатнашганликни тасдиқловчи ҳужжат ва жорий йил учун ҳаво транспорти талони асосида;
- ИЖУ 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ҳамроҳ қилувчи шахс, урушда қатнашганликни тасдиқловчи ҳужжат ва жорий йилда ногиронга ҳамроҳлик учун берилган ҳаво транспорти талони асосида.
Авиачипта харид қилишдаги даврий чегирмалар
Чегирма 50 фоизли имтиёз келишувга асосан 1 октябрдан 15 майгача, имтиёзлар муддати тугагандан кейинги ташиш умумий асосларга кўра амалга оширилади:
- ИЖУ 1/2/3 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида;
- ИЖУ 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ҳамроҳлик қилаётганларга ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида.
Авиачипта харид қилишдаги 100 % чегирмалар
Совет иттифоқи қаҳрамонларига, шухрат орденини кавалерларига, йилда бир мартда (бориш ва келиш) қаҳрамонлик, орден китоби ва жорий йил учун талон тасдиқловчи ҳужжат асосида.
Чегирма – 100 % имтиёз келишув асосида йил мобайнида:
- ИЖУ ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронликни тасдиқловчи ҳужжат ва иккита ҳаво транспорти талони асосида(жорий ва ўтган ёки жорий ва келгуси йил учун);
- ИЖУ 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжат ва иккита ҳаво транспорти талони асосида(жорий ва ўтган ёки жорий ва келгуси йил учун);
- ИЖУ қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шаҳсларга, тегишли ҳужжат ва иккита ҳаво транспорти талони асосида(жорий ва ўтган ёки жорий ва келгуси йил учун);
- ИЖУ 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ҳамроҳ қилувчи шахс, урушда қатнашганликни тасдиқловчи ҳужжат ва иккита ҳаво транспорти талони асосида (жорий ва ўтган ёки жорий ва келгуси йил учун).
Авиачипта харид қилишдаги болаларга чегирмалар
- 2 ёшгача бўлган чақалоқлар учун жой бермаган ҳолда – чегирма 90%;
- 2 ёшгача бўлган чақалоқлар ва 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар билан бирга жой берган ҳолда- 33 дан 50 % гача чегирмалар;
- 2 ёшгача бўлган ва 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар билан бирга жой берган ҳолда- 50% чегирмалар бизнес хизмат кўрсатиш тарифларида.
Тошкендан Москвага, Шарджуга, Дубайга, Куала-Лумпурга, сингапурга, Банконкга, Стамбулга ва қайтишга бизнес хизмат кўрсатиш тарифларида болалар учун чегирмалар 25 %, Тошкентдан Ригага ва Нью-Йоркга бизнес хизмат кўрсатиш тарифларида болалар учун чегирмалар 5 % ташкил этади
«Ўзбекистон хаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг бошқа чегирма ва имтиёзларибилан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг