Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2836 марта ўқилди

Багаж - ташувчи билан шартномага мувофиқ ҳаво кемасида ташиладиган йўловчиларнинг ва экипажнинг шахсий ашёлари.

Багаж белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, ташишга қабул қилинади.

Багаж сифатида ташиладиган буюмлар, багажни бут сақлашни таъминлайдиган махсус ўрамга ўралиб, ташиш учун қулай бўлган ушлагичга эга бўлиши керак.

Йўловчиларнинг буюмлари рўйхатдан ўтказилган багаж ёки қўл юки сифатида ташилади. Ташувчи рўйхатдан ўтказилган багаж учун йўловчига рақам ёзилган багаж биркасини идентификация (таниб олиш) қилиш учун берилади.

Барча багаж вазни бўйича ўлчовдан ўтказилиши шарт.

Йўловчи самолётга хизмат кўрсатиш тоифасидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланган вазн (килограмм), миқдори (дона) ва ҳажми(узунлиги, қалинлиги ва баландлиги йиғиндиси) келиб чиққан ҳолда расмийлаштирилган юкларни бепул ташиш ҳуқуқига эга.

Ташувчи томонидан белгиланган бепул ташиш меъёридан ортиқ бўлган багажлар ҳамда махсус тоифадаги багажлар (ҳайвонлар ва қушлар, спорт анжомлари, оғир вазндаги ва ҳажми катта багажлар ҳамда бошқалар) учун ҳақ олинади.

Ҳаво транспорти салонида ташишга рухсат этилган буюмлар
  • портфел, аёллар сумкачаси;
  • ҳужжатлар учун жилд;
  • соябон, ҳасса;
  • устки кийим;
  • гулдаста;
  • парвозда ўқиш учун босма нашрлар;
  • бола учун озуқа;
  • болалар йўл бешиги;
  • ногиронлар учун ўриндиқ-аравача;
  • жисмонан имкониятлари чекланган йўловчиларнинг ҳаракатланишлари учун мослаштирилган анжомлар.

Йўловчи кузатуви остида ташиладиган нарсалар (буюмлар)
  • тиббий гувоҳномалар;
  • рентген суратлари;
  • негативлар;
  • ўта қимматли ва мўрт нарсалар;
  • пуллар;
  • кредит карточкалари;
  • қимматбаҳо қоғозлар ва ҳужжатлар;
  • қимматбаҳо металлар, тошлар, марваридлар ва ундан қилинган маҳсулотлар.

Алоҳида ташиладиган багаж тоифаси
  • ҳайвонлар (уй итлари, мушуклар ва қушлар), шу жумладан кўр ва кар йўловчиларни кузатувчи ўргатилган етакловчи-итлар;
  • авторучкалар, флаконлар, сигаретлар учун ёндиргичлар ва маълум баландликда тарқалиш хусусиятига эга бўлган газли бошқа идишлар;
  • қонун ҳужжатлари билан ташилиши тақиқланмаган суюқликлар, геллар ва аэрозоллар;
  • спорт анжомларининг алоҳида турлари (гольф, серфинг, велосипедлар учун анжомлар);
  • ногиронлар аравачаси;
  • электрон ускуналар;
  • ҳаво кемаси салонида қўшимча ўринда ташилиши керак бўлган багаж;
  • дипломатик багаж;
  • йирик ўлчамли ва катта оғирликдаги багаж;
  • қиммат ва мўрт багаж.

Ташиш учун рухсат берилган, лекин фойдаланилиши чекланган ёки тақиқланган буюмлар
  • уяли телефон;
  • ихчам компьютер;
  • магнитофон;
  • радио;
  • «СD» эшитиш жиҳози;
  • электрон ўйинлар;
  • ёки радиоузатгич;
  • бошқариладиган ўйинчоқлар ва шу кабилар.

Ёмон эшитувчилар учун эшитиш аппаратлари ва юрак уришини электр мунтазамловчи ёрдамчи аппаратлардан фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш мумкин эмас.

Chat