Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2524 марта ўқилди

Рўйхатга олинган багаж ёки қўл юки сифатида ташишга қабул қилинмайдиган буюмлар
  • ҳаво транспортига, йўловчиларга ёки ҳаво транспортидаги йўловчилар ва ташувчига тегишли буюмлар ва нарсаларга хавф келтирса;
  • ташувчи томонидан ўрнатилган меъёрий нормаларни ҳажмидан ошадиган ва ташиб бўлмайдиган буюмлар;
  • давлат қонунчилигига асосан унинг ҳудудидан, ҳудудида ёки ҳудуд орқали ташиш тақиқланган буюмлар.

Ҳаво кемаларида ташуви тақиқланган модда ва буюмлар:

  • портловчи моддалар, портловчи воситалар ва уларнинг ҳосила предметлари
    • ҳар қандай ўрамда ва миқдордаги порох;
    • ҳар қандай ўқдори, жанговар патронлар (шу жумладан кичик калибрли), газ билан ишловчи қурол учун патронлар, ов капсулалари (пистонлар), пиротехника воситалари;
    • сигналли ва ёритувчи ракеталар, посадкали шашкалар, тутун чиқарувчи патронлар (шашкалар), фейерверклар, бенгал олови, темир йўл петардлари;
    • индивидуал қўлланишга мўлжалланган хавфсиз гугурт доналари, термо-гугурт доналари, овчи гугуртлари, динамит гугуртлари;
    • сингмайдиган суюқ ёқилғи, суюқ газ ҳар қандай турдаги зажигалкалар, зажигалка учун ёқилғи ва улар учун мўлжалланган ёнилғи қуйишгача ишлатиладиган элементлар.

     

  • портловчи ва ёнувчан моддалар ва портловчи мосламалар
    • миналар, гранаталар ва бошқа ҳарбий мақсадларга мўлжалланган портловчи қурилмалар;
    • тротил, динамит, тол, аммонал ва бошқа портловчи моддалар;
    • капсулалар, детонаторлар, электр детонаторлар ва электр алангаланувчилар;
    • детонаторли ва олов ўтказгичли боғламамалар, қора порох ва пластик портловчи моддалар.

    Баъзи патронлар рўйхатдан ўтган багажда айрим талабларга риоя қилинган ҳолда ташишга йўл қўйилади.

     

  • сиқилган ва суюқ газлар
    • Маиший қўлланишга мўлжалланган (бутан-пропан) ва бошқа газлар;
    • Дастлабки шоллик ҳолатига туширувчи ва кўздан ёш оқизувчи хусусиятли газ баллончалари.
  • тез алангаланадиган суюқликлар
    • ацетон;
    • бензин;
    • ёнувчан нефт маҳсулотлари намуналари;
    • металон;
    • метилацетат;
    • олтингугурт углеводи;
    • эфир мойлари ва бошқа барча тезалангаланадиган суюқликлар
  • ёнувчан қаттиқ моддалар

    а)ўз-ўзидан алангаланиш ва ёнғин келтириб чиқарувчи сув таъсир эттирилганда иссиқлик чиқарувчи моддалар ҳамда ёнувчан газлар:

    • калий;
    • натрий;
    • металли кальций ва унинг қуймалари;
    • фосфорли кальций ва бошқалар;
    • оқ, сариқ, қизил фосфор ва ёнувчан қаттиқ моддалар гуруҳига кирувчи бошқа моддалар, органик пироксидлар;

    б) коллоидли нитроцеллюлоза:

    • гранула ёки парча кўринишида, қуруқ ёки нам - 25% дан камроқ сув ёки эритмага эга ҳолатда;
    • бўлак шаклида, нам - 25% дан камроқ спиртга эга ҳолда;
    • қуруқ ёки 30% дан камроқ эритма ёки 20% дан камроқ сувга эга нам нитроцеллюлоза.
  • заҳарли ва заҳарловчи моддалар
    • ҳар қандай тарага қадоқланган суюқ ёки қаттиқ ҳолатдаги заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва заҳарловчи ҳар қандай моддалар;
    • бруцин;
    • никотин;
    • стрихнин;
    • тетрагидрофурфурил спирти;
    • антифриз;
    • тормоз суюқлиги;
    • этиленгликоль;
    • симоб;
    • синил кислотасининг барча турдаги тузлари ва цианид препаратлар;
    • циклон;
    • цианплав;
    • мишяк ангидриди;
    • қолган барча кучли таъсир этувчи заҳарли ва заҳарловчи моддалар;
    • кимёвий моддалар;
    • ҳушдан кеткизувчи ва ишчанлик қобилиятининг йўқолишига олиб келувчи газлар ва аэрозоллар, шу жумладан мейс, қалампирли газ, кислотали аэрозоллар ва ҳайвонларни қўрқитиш учун ишлатиладиган аэрозоллар.
  • ўювчи ва емирувчи моддалар

    а) кучли анорганик кислоталар:

    • тузли;
    • олтингугуртли;
    • азотли ва бошқалар;

    б) фтор-водородли кислота;

    в) бошқа кучли кислоталар ва емирувчи моддалар.

  • барча турдаги ўқотар, газли, пневматик, совуқ ва механик қуроллар
    • тўппончалар;
    • револьверлар;
    • милтиқлар;
    • карабинлар ва бошқа ўқотар;
    • газли;
    • пневматик қурол;
    • кўринишидан ҳақиқийга ўхшаш ўқотар қуролларнинг нусхалари ва имитаторлари;
    • ўқотар қурол қисмлари;
    • сиқилган ҳаво ёки ис гази (СО2) билан ишловчи пневматик қурол, шу жумладан тўппончалар;
    • кичик ўқ отиш учун мўлжалланган тўппончалар;
    • шарикли ўқ отиш учун мўлжалланган милтиқ ва тўппончалар;
    • электрошок қурилмалари ва унинг имитаторлари;
    • арбалетлар;
    • сув тагида ов қилиш учун мўлжалланган қуроллар;
    • найзалар, пичоқли найзалар.
  • вақтинчалик ҳушдан кетказувчи ва фалаж қилувчи (ҳаракатсизлантирувчи) махсус қурилмалар
    • шол қилувчи зарба беришга мўлжалланган қурилмалар, жумладан шок таъсирига эга тўппончалар(масалан, тазерлар) ва полициячилар шок таёқчалари;
    • кар қилувчи ва ҳайвонларни оғриқсиз ўлдиришга мўлжалланган қурилмалар.
  • ҳаво кемаси салонида ташиш тақиқланган предметлар
    • жиддий тан жароҳати етказиш мумкин бўлган учи ўткирланган ёки ўткир қиррали предметлар:
    • болталар;
    • кескичлар ва қассоб пичоқлари;
    • муз қирққичлар ва муз тешувчи пистиллар;
    • пичоқлар, қайчилар;
    • шарқ яккакурашларида қўлланилувчи учи ўткирланган ёки ўткир қиррали предметлар;
    • ханжар ва қиличлар.
  • иш қуроллари
    • жиддий тан жароҳати етказиш ёки ҳаво кемаси хавфсизлигига таҳдид солиш учун ишлатиш мумкин бўлган асбоблар;
    • ломлар;
    • дреллар ва бурғуловчи асбоблар, шу жумладан батарея билан ишловчи портатив дреллар;
    • қурол сифатида ишлатиш мумкин бўлган иш қуроллари, жумладан отверткалар, тиғ, арра, шу жумладан батарея билан ишловчи портативлари ҳам;
    • эритувчи лампалар;
    • степлерли ва мих қоқувчи пистолетлар.
  • зарба берганда жиддий тан жароҳати етказиш мақсадида қўллаш мумкин бўлган тўмтоқ учга эга предметлар
    • бейсбол биталари ва софтбол ўйинига мўлжалланган биталар;
    • полиция таёқларининг турли кўринишлари, шу жумладан узун ва тунги (ёритгичли), шарқ яккакурашида қўлланиладиган мосламалар.
Chat