Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19 марта ўқилди

Ярмарка иштирокчилари — касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, ишсизлар, бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар, мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи ва бошқа ташкилотлар, тижорат банклари, шунингдек ярмаркада иштирок этиш истагини билдирган бошқа жисмоний ва юридик шахслар.

  • Ярмаркада иш таклиф қилувчи ташкилотлар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлар, минитехнологиялар, тижорат кредити турлари шунингдек бошқа маълумотларни тақдим қилади.
  • Ярмарка ўтказиш жойи, санаси, вақти ва телефон рақамлари оммавий ахборот воситаларида ярмарка ўтказишдан 10 кун олдин эълон қилинади.
  • Ярмарка соат 9.00 дан 18.00 гача ўтказилади (якшанба куни ярмарка ўтказилмайди).

Ярмарка иштирокчиларига қуйидагилар тақиқланади
  • жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи, ярмаркани ташкил қилиш ва ўтказишнинг белгиланган тартибини бузувчи ёки бундай хатти-ҳаракатларни содир қилишга ундовчи ҳаракатларни бажариш;
  • ярмарка ўтказилаётган жойга совуқ, ўқотар, газли ёки бошқа қуроллар, пиротехника буюмлари, ўқ-дорилар, осон алангаланадиган ва заҳарли моддалар, санчувчи, кесувчи ва бошқа предметларни, шунингдек фойдаланилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши ёки фуқаролар ва ташкилотларга моддий зарар етказиши мумкин бўлган махсус тайёрланган ёки мослаштирилган предметларни олиб кириш;
  • ярмарка ўтказилаётган жойга ҳайвонлар билан келиш;
  • маст ҳолатда ёки гиёҳванд воситалар, психотроп ёки бошқа моддаларни истеъмол қилиш оқибатида инсоннинг интеллектуал-ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи ҳолатда бўлиш.

Chat