Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9722 марта ўқилди

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимликлари билан биргаликда қулай ҳудудда ташкил этилади.

  • Бюро соат 6.00 дан 16.00 гача дам олиш кунларисиз ишлайди.
  • Бюро орқали иш изловчи шахсларга 6 ойдан ошмаган муддатга тегишли гувоҳнома берилади.

Гувоҳнома олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • ариза;
  • асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси (ID карта);
  • 3 x 4 см ўлчамли 4 та фотосурат;
  • белгиланган шаклдаги сўровнома.

Бир марталик ишларга ёлланаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари
  • вақтинчалик бир марталик ишларга доир таклифлар тўғрисидаги маълумотларни;
  • туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни;
  • Бюро ходимларининг меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисида амалдаги қонун нормалари, шунингдек айрим иш турлари бўйича хавфсиз иш усуллари тўғрисидаги маслаҳатни;
  • юридик шахслар фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларга ёллаш масалалари юзасидан Бюрога мурожаат қилган ҳолларда меҳнат шартномаларини расмийлаштиришда кўмакни текин олиш.

Ишга қабул қилаётганларнинг мажбуриятлари
  • хавфсиз меҳнат шароитини яратиш;
  • бажарилган ишлар учун оғзаки келишувга мувофиқ иш ҳақини тўлиқ ва вақтида тўлаш;
  • зарур ижтимоий-маиший шароитларни таъминлаш;
  • иш пайтида ёлланма ишчи қонунчиликни бузса ёки у билан бахтсиз ҳодиса юз берса зудлик билан Бюрога (бошқа ваколатли органларга) хабар бериш.

Chat