Мазкур кредит тури оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга берилади.
- Давлат дастури доирасида шаҳарлардан арзон квартиралар ва қишлоқ жойларидан бир қаватли уйлар ипотека кредити асосида берилади.
- Яшаш шароитларига яхшилашга муҳтож аёллар учун квартираларни белгилаш туман (шаҳар) ҳокимиятларида ташкил этилган ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Талабгор қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади
ҳудудий комиссияга ариза беради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади;
ижобий қарор қабул қилинганда ёзма тавсия ҳудудий комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади;
Талабгор инжиниринг компаниясининг филиалига ("Қишлоқ қурилиш инвест" ёки “Ўзшаҳар қурилиш инвест”) ҳудудий комиссиянинг тавсияси ва ариза билан мурожаат қилади. Инжиниринг компания филиали аризани кўриб чиқиш якуни бўйича талабгор билан дастлабки келишувни тузади.
Талабгор Давлат дастурида иштирок этаётган банк филиалига кредит ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Талабгор томонидан имтиёзли ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
- қарз олувчининг (биргаликда қарздорларнинг) паспорт нусхаси;
- олди сотди шартномаси;
- қарз олувчининг (биргаликда қарздорларнинг) оҳирги 12 ой давомидаги даромади ҳақидаги маълумотнома.
Аризани кўриб чиқиш муддати 15 банк куни ҳисобланади.
- Сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ва тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.