Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 29214 марта ўқилди

Мамлакатни вақтинча ишлаш учун тарк этаётган фуқаролар учун 1000 АҚШ доллари эквивалентида истеъмол кредити берилади.

  • Ушбу кредит Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан шартнома тузган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
  • Кредит мамлакатдан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини бошлаш билан боғлиқ дастлабки харажатларни тўлаш учун берилади.

► Меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда 2 млн. сўм миқдорида бир йил муддатга берилади:

  • 2020 йил 1 январдан — Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасида;
  • 2021 йил 1 январдан — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкада.

Кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:
  • банк томонидан белгиланган шаклдаги ариза;
  • қарз олувчи ва қўшимча тўловчининг паспорти ёки идентифмкацияловчи ID-карта;
  • меҳнат органининг илтимосномаси.

Суғурта компанияларига йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этилади.

Chat