Медиация билан боғлиқ уч хил келишув мавжуд:
У шартноманинг таркибий қисми бўлган шарт сифатида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Унда тарафлар ўртасида юзага келган ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низоларни медиация орқали ҳал қилиш ҳақидаги қоида бўлиши керак.
Келишувда:
Тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришса, медиатив келишув ёзма шаклда тузилади.
Унда тарафлар ҳақидаги маълумотлар, келишувни бажариш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шунингдек келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари кўрсатилиши шарт.
Медиатив келишув тарафлар томонидан имзоланади ва медиатор томонидан тасдиқланади.
Қонунчиликка зид ёки медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига ёхуд жамоат манфаатларига дахл қиладиган шартларни медиатив келишувга киритиш мумкин эмас.
Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга.
Агар келишув ихтиёрий бажарилмаса, тарафлар уни мажбурий ижрога қаратишни сўраб судга мурожаат қилишга ҳақли.
Медиаторнинг фаолияти ҳақ эвазига ёки текин амалга оширилиши мумкин.
Агар тарафлар бошқача келишмаган бўлса, медиаторга ҳақ тўлаш ва унинг медиация билан боғлиқ харажатларини қоплаш тарафлар томонидан тенг улушларда амалга оширилади.
Медиатор медиацияни амалга оширишни рад этса, тарафлар унга тўлаган пул маблағларини қайтариши шарт.