Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12927 марта ўқилди

Медиация қачон қўлланилиши мумкин?

Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.

У:

  • суддан ташқари тартибда;
  • низони судда кўриш жараёнида — суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд маслаҳатхонага киргунига қадар;
  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида;
  • низони кўриб чиқишга ваколатли органда;
  • ҳакамлик судида;
  • арбитражда тегишли қарор қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.

Медиацияда иштирок этганлик факти айбни тан олиш далили ҳисобланмайди.

Медиация қачон бошланади?

Медиация тартиб-таомили тарафлар медиацияни амалга ошириш тўғрисидаги келишувни тузган кундан бошланади.

Медиация қанча давом этади?

Муддат тарафларнинг келишувида белгиланади.

Медиатор ва тарафлар процедурани 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда тугаллаш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриши керак.

Зарур бўлса, тарафларнинг ўзаро розилиги билан муддат яна 30 кунгача узайтирилиши мумкин.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида эса медиация муддати кўпи билан 15 кун бўлади.

Эслатма: ижро жараёнидаги 15 кунлик муддатни узайтириш назарда тутилмаган.

Chat