Низони ҳакамлик судига топшириш учун тарафлар ўртасида ёзма ҳакамлик битими мавжуд бўлиши керак. У:
Агар низо ваколатли давлат судида кўриб чиқилаётган бўлса, тарафлар суд ҳал қилув қарори қабул қилгунига қадар ҳакамлик битимини тузиши мумкин.
Битимда:
Тарафлар қўшимча равишда ҳакамлик судьяларининг сони, муҳокама жойи ва тили, қўлланиладиган қоидалар ҳамда низони кўриб чиқиш муддатини белгилаши мумкин.
Муҳим: Ёзма шаклга ёки битимнинг мажбурий мазмунига риоя қилинмаса, ҳакамлик битими ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Суд номи нотўғри ёки ноаниқ кўрсатилиши ҳам битимни қўллашда муаммо келтириб чиқариши мумкин.
Даъво ҳакамлик судига ёзма равишда берилади. Аризада:
Ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил имзолаган бўлса, унинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг нусхаси жавобгарга юборилади.
Аризага, низонинг хусусиятидан келиб чиқиб, ҳакамлик битими, асосий шартнома, ҳисоб-китоблар, ёзишмалар, тўлов ва бошқа далиллар ҳамда белгиланган тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Даъвогар:
Мурожаат қилиш тартиби «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонун билан белгиланади.