Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23209 марта ўқилди

Харажатлар таркиби

Низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларга:

  • ҳакамлик судьяларининг гонорари;
  • муҳокамани ташкилий ва моддий таъминлаш харажатлари;
  • судьяларнинг йўл ва муҳокамада иштирок этиш харажатлари;
  • ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни турган жойида кўздан кечириш харажатлари;
  • эксперт ва таржимонларга тўланадиган суммалар;
  • гувоҳларнинг харажатлари;
  • фойдасига қарор чиқарилган тараф вакилининг хизмат ҳақи;
  • ҳакамлик суди белгилайдиган бошқа харажатлар киради.

Ҳакамлик судьясининг гонорари

Гонорар миқдори:

  • даъвонинг баҳоси;
  • низонинг мураккаблиги;
  • муҳокамага сарфланган вақт;
  • ишнинг бошқа муҳим ҳолатлари асосида белгиланади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судида гонорар суд қоидаларидаги шкала бўйича ҳисобланади. Муваққат судда унинг миқдори тарафларнинг келишуви ва иш ҳолатлари асосида белгиланади.

Ҳакамлик судьясининг гонорарига қонунчиликка мувофиқ солиқ солинади.

Харажатларни тарафлар ўртасида тақсимлаш

Аввало тарафларнинг келишуви қўлланилади. Бундай келишув бўлмаса, харажатлар қаноатлантирилган ва рад этилган талабларга мутаносиб равишда тақсимланади.

Вакил хизматлари ва бошқа сарфларни қарши тарафдан ундириш учун:

  • харажат қилинганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланиши;
  • уни қоплаш ҳақидаги талаб муҳокама давомида билдирилиши;
  • талаб ҳакамлик суди томонидан қаноатлантирилиши керак.

Харажатларнинг тақсимланиши ҳал қилув қарорида ёки ажримда кўрсатилади.

Бўнак тўлови

Ҳакамлик суди низони кўриб чиқишдан олдин харажатларни қоплаш учун даъвогардан бўнак киритишни талаб қилиши мумкин.

Муҳим: Бўнак даъво аризаси берилган кундан эътиборан 10 кун ичида тўланмаса, ҳакамлик суди даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

Харажатларнинг аниқ миқдори ягона БҲМ миқдорида белгиланмайди. У танланган ҳакамлик судининг регламенти, тарифлари ва низонинг хусусиятига боғлиқ.

Тартиб «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонун билан белгиланади.

Chat