Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9749 марта ўқилди

Ҳакамлик муҳокамаси давомида тарафларнинг ҳуқуқлари
  • ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик муҳокамаси давомида ўз даъво талабларини ёки даъвога қарши эътирозларини ўзгартириш;
  • агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган бўлсалар, ҳакамлик суди низо бўйича ҳал қилув қарори қабул қилгунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун даъвогарга қарши даъво тақдим этиш;
  • даъвони таъминлаш чораларини кўриш;
  • далиллар тақдим қилиш.

Ҳакамлик муҳокамаси тарафларига ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида олдиндан хабарнома юборилиши ёки топширилиши лозим.

 

Ҳакамлик суди судьяларини танлаш ҳуқуқи

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судида ҳакамлик судьялари тарафлар томонидан ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган судьялар орасидан сайланади. Агар тарафлар ўзаро келиша олмаса, уларни тайинлаш доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг раиси томонидан амалга оширилади.

Муваққат ҳакамлик судида ҳакамлик судьялари ҳакамлик битими тарафлари томонидан сайланади. Агар тарафлар ўзаро келиша олмаса, ҳакамлик судининг раиси  тайинлайди. Бунда ҳам низо бартараф этилмаса, низо ҳал қилиш ваколатли судга топширилади. Бунда ҳакамлик битимининг амал қилиши тугатилади.

Ҳакамлик судьяларининг сони тоқ бўлиши керак.

Ҳакамлик битими тарафлари ҳакамлик судьяларининг сонини ҳам ўз хоҳишларига кўра белгилашлари, ҳакамлик суди таркибини шакллантириш тартибини келишиб олишлари мумкин. Агар ҳакамлик битими тарафлари ҳакамлик судьяларининг сонини белгиламаса, ҳакамлик судининг таркиби 3 нафар ҳакамлик судьясидан шакллантирилади.

Ҳакамлик судьясини рад қилиш ҳуқуқи

Ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик судьясини рад қилиш ҳақида арз қилишлари мумкин.

Ҳакамлик судьяси ўзининг рад қилиниши учун асос бўлувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, ўзини рад қилиши керак.

Chat