Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 18783 марта ўқилди

Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилди:

  • охирги йилдаги савдо тушуми БҲМнинг 10 минг бараваридан (2,7 млрд сўмдан) ошмайдиган тадбиркорларга нисбатан монополияга қарши чоралар қўлланилмайди;
  • 2022 йил 1 сентябрдан рақобатга қарши ҳаракат қилган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар учун молиявий жарималар қўлланилади:
  • товар ва молия бозорида рақобатни чеклашга олиб келувчи келишувлар ва иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш;
  • ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларини асоссиз оширганлик ва инсофсиз рақобат;
  • хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ва акцияларни сотиб олиш битимларини тузишда рақобатни бузиш;
  • оммавий савдоларда рақобатга зид ҳаракатлар амалга оширганлик ва монополияга қарши талабларни бузиш.

2022 йил 1 майдан норезидент шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадлари бўйича даромад солиғи 12 фоиз миқдорида белгиланади (илгари 20 фоизгача).

2022 йил 1 июлдан божхона божлари бўйича имтиёзлар фақатгина қонунлар билан берилади. 

Фармонга кўра, Тошкент шаҳри мисолида Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш стратегияси жорий этилади.

Chat