Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 70695 марта ўқилди

Тўлов тизимларига оид Марказий банкнинг қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари  бекор қилинмоқда | UzReport.news

Тўлов ва тўлов хизмати нима?

Тўлов — пул мажбуриятини нақд пул билан бажариш ёки пул маблағларини тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш.

Тўлов хизматларига, жумладан, банк ҳисобварағи орқали тўловларни қабул қилиш ва амалга ошириш, ҳисобварақ очмасдан пул ўтказиш, электрон пулларни чиқариш ва қоплаш, банк карталарини чиқариш ҳамда қонунда белгиланган бошқа хизматлар киради.

Тўлов хизмати қандай асосда кўрсатилади?

Тўлов хизмати фойдаланувчи билан тўлов хизматини етказиб берувчи ўртасидаги шартнома, шу жумладан оммавий оферта асосида кўрсатилади.

Шартномада, жумладан:

  • қандай тўлов хизматлари кўрсатилиши;
  • уларни кўрсатиш тартиби ва муддатлари;
  • йиғим ва комиссиялар миқдори;
  • рухсат этилмаган тўловлардан ҳимояланиш тартиби;
  • тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилиши керак.

Комиссия ҳақи олдиндан маълум бўлиши керакми?

Ҳа. Тўлов хизмати етказиб берувчи фойдаланувчига операция амалга оширилишидан олдин тўлов хизмати учун ундириладиган комиссия миқдори ҳақида ахборот бериши керак. Шартнома тузилган пайтда белгиланган комиссияни бир томонлама оширишга, қонунда назарда тутилган айрим истиснолардан ташқари, йўл қўйилмайди.

Банк картаси йўқолса нима қилиш керак?

Карта йўқолса, ўғирланса ёки ундан рухсатсиз фойдаланилгани аниқланса, карта сақловчиси дарҳол карта эмитентини хабардор қилиши керак.

Хабарнома олингач, банк картани дарҳол блоклайди. Банк хабардор қилингунига қадар юзага келган хавфлар, қоида тариқасида, карта сақловчиси зиммасида бўлади; хабар берилганидан кейинги рухсатсиз фойдаланиш учун эса эмитент қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.

Рухсатсиз ечилган пулни қайтаришни талаб қилиш мумкинми?

Ҳа. Картадан рухсатсиз фойдаланиш натижасида пул йўқотилган бўлса, карта сақловчиси банкка маблағни қоплаш ҳақида ариза бериши мумкин.

Агар банк маблағни қоплаш ҳақида қарор қабул қилса, пул карта сақловчисига қарор қабул қилинганидан кейин 1 кундан кечиктирмай ўтказилиши керак. Агар рад этилса, банк рад этиш сабабини кўрсатиши шарт.

Тўлов кечикса ёки нотўғри амалга оширилса нима бўлади?

Тўлов хизмати етказиб берувчи тўлов муддатини бузса, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиккан тўлов суммасининг 0,1 фоизи, лекин жами 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши шарт.

Агар тўлов хизматини етказиб берувчининг айби билан тўлов нотўғри амалга оширилса, у хато аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай маблағни тўғри олувчининг ҳисобварағига ўтказиши керак. Қонунда белгиланган ҳолатларда тўловчи маблағни қайтариш ва пеня талаб қилиш ҳуқуқига ҳам эга.

Эслатма: карта ёки тўлов иловасидан рухсатсиз фойдаланиш аниқланса, банкка хабар беришни кечиктирманг. Банк хабардор қилингунига қадар ва ундан кейинги операциялар учун жавобгарлик тартиби бир-биридан фарқ қилади.

Бошқа тегишли мақолалар

 

 
 
Chat