Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20379 марта ўқилди

Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чораси бўлиб, пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади.

  • Солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаслик – ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқ суммасининг 1 фоиз миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
  • Солиқни нотўғри ҳисоблаб чиқариш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида солиқ суммасини тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик – тўланмаган солиқ суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бир шахс томонидан икки ва ундан ортиқ солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, молиявий санкциялар ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида тарзда ундирилади.


Ҳар бир шахс солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар ушбу шахснинг фикрига кўра бундай ҳужжатлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят бериш ҳуқуқига эга.

  • Солиқ органининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят бериш тегишинча шикоят бўйича солиқ органининг юқори турувчи органи томонидан қарор қабул қилингунига ёки суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этишни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туради. Солиқ тўловчи қайси солиқ органининг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилаётган бўлса, ўша органни солиқ органининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят берганлиги тўғрисида тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт.
  • Солиқ органининг шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори шикоят берган шахсга қарор қабул қилинган санадан эътиборан 3 кун ичида топширилади ёки юборилади.

Давлат солиқ қўмитаси раиси виртуал қабулхонаси

ДСҚ Маслаҳат хизмати телефони
  • 1198;
  • (0 371) 202-32-82

Chat