Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тегишли лицензияга эга давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ўқиш нархи таълим ташкилоти томонидан белгиланади. Нарх, ўқув дастури, амалий машғулотлар сони ва транспорт воситасидан фойдаланиш шартлари шартномада кўрсатилиши керак.
A1 тоифасини олиш истагидаги шахслар автомактабда мажбурий ўқимасдан, назарий ва амалий имтиҳонларни тўғридан-тўғри топшириши мумкин.
Назария мустақил ўрганилади. Имтиҳонга кириш учун автомактабни тугатганлик гувоҳномаси талаб этилмайди.
Муҳим: A1 тоифаси бўйича назарий имтиҳондан ўтиш учун 20 та саволдан камида 16 тасига тўғри жавоб бериш талаб этилади.
A ва B тоифалари бўйича йўл ҳаракати қоидалари ва бошқа назарий фанларни:
Бироқ транспорт воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар лицензияланган таълим ташкилотида тўлиқ ўтилиши шарт.
Амалий курс якунлангач, номзоднинг бошқариш кўникмалари баҳоланади. Ижобий натижа бўлса, белгиланган намунадаги электрон гувоҳнома ахборот тизими орқали имтиҳон марказига юборилади.
C ва D тоифалари ҳамда BE, CE ва DE таркибли тоифалар учун қонунчиликда белгиланган дастур асосида тайёрлаш ёки қайта тайёрлашдан ўтиш талаб этилади.
Ўқишга қабул қилишда одатда:
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори ва 2025 йил 25 октябрдаги 676-сон қарори билан белгиланади.