Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9310 марта ўқилди

Давлат уй-жой фондига қуйидагилар киради:
  • муниципал уй-жой фонди — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган уй-жой фонди;
  • идоравий уй-жой фонди — давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг тўла хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида бўлган уй-жой фонди;
  • аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, шунингдек, хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фондидан олиб уларнинг балансига берилган, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилган уй-жой фонди.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси:

Уй-жой фондининг ижтимоий нормаси:

  • бир киши ҳисобига - 16 кв/м кам бўлмаган;
  • кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – 23 кв/м кам бўлмаган.

Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахсларни бир хонага ёки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида ижтимоий нормадан ортиқча турар жой берилиши мумкин.

Қуйидагилар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб ҳисобланади:
  • турар жой майдонига эга бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлалар)да яшовчи фуқаролар;
  • ҳар бир оила аъзоси 16 квадрат метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун — 23 квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар;
  • ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарида яшовчилар, бундан мавсумий ва вақтинчалик ходимлар, шунингдек, ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар мустасно;
  • қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар;
  • алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган айрим сурункали касалликларнинг оғир шаклларига чалинганлар;
  • уй-жой ажратилаётган аҳоли пунктида камида 3 йил яшаётган ва рўйхатда турган фуқаролар.

Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар:
  • 1941 - 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналминал жангчилар;
  • шартнома бўйича ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар;
  • оғир турдаги сурункали касалликларга чалинган фуқаролар;
  • 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлган кўп болали оилалар;
  • чин етим болаларни васийликка олган оилалар;
  • 3 нафар ва ундан зиёд меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар;
  • ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар — ёлғиз яшайдиган кексалар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар);
  • болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногирони бўлиб қолган болалари бўлган оилалар.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш

Ташкилотларда ишлаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш уларнинг иш жойида ёки истагига кўра яшаш жойида фуқаро томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокими номига (идоравий уй-жой фондида мазкур ташкилотнинг раҳбари номига) ариза бериш йўли билан амалга оширилади.

Ариза ва зарур бўлган ҳужжатлар жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки ташкилотларнинг тегишли комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисидаги нотўғри маълумотларни тақдим этганлиги, бошқа фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари бузилганлиги ва уй-жойни тақдим этиш бўйича масалани ҳал этишда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари аниқланганлиги уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритишни рад этишга асос бўлади.

Фуқаролар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритиш рад этилганлигидан норози бўлган тақдирда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки ташкилотларнинг юқори турувчи органларига, шунингдек, судга шикоят қилиши мумкин.

Вақтинча яшамаган фуқаролар турар жойининг сақланиши

Муниципал, идоравий коммунал уй-жой фондларидаги уйларни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча ўша уйда яшамаганида турар жой 6 ой муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туради.

Вақтинча яшамаган фуқароларнинг турар жойи қуйидаги ҳолларда 6 ойдан ортиқ муддатга сақланиб туради.

Навбатдан ташқари уй-жой қуйидагилар учун берилади:
  • уй-жойи табиий офат оқибатида яшаш учун яроқсиз ҳолга келган фуқаролар;
  • давлат болалар муассасаларидан, қариндошларидан, васийлардан қайтган фуқаролар, агар қонун бўйича илгари эгаллаб турган уй-жой учун ҳуқуқи сақланиб қолинган бўлса, бироқ ушбу уй-жойга кўчиб кириш имкони бўлмаса. Ушбу ҳолларда болалар жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уй-жойлар билан таъминланадилар;
  • ноқонуний жавобгарликка тортилган ва кейинчалик реабилитация этилган фуқаролар, агар улар аввал эгаллаб турган уй-жойини қайтариб олиш имконига эга бўлмаса. Реабилитация қилинган фуқаролар суд ҳукми ижро этилгунга қадар яшаган ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уй-жой билан таъминланади;
  • бошқа аҳоли пунктларидан ўтказилган ёки таклиф қилинган раҳбарлар ва мутахассислар, шунингдек лавозимга сайланган шахслар, агар бу бошқа жойга кўчиб ўтиш билан боғлиқ бўлса.

Уй-жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш

Уй-жой фондига эга бўлган ташкилотлар уларнинг касаба уюшмаси билан биргаликда уй-жойларни тақсимлайди.

Фуқароларга яшаш учун тақдим этиладиган уй-жой белгиланган санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши зарур.

Фуқароларни бўшаган уй-жой сифатида авария ҳолатидаги ва нураган уйлар, ертўлалар, барак ва яшаш учун мос бўлмаган бошқа биноларга, шунингдек бузиш, капитал таъмирлаш ёки нотурар уйлар тоифасига киритилиши лозим бўлган турар жойларга жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Турар жойларни тақдим этишда эр ва хотиндан ташқари битта хонага ёки бир хонали квартирага турли жинсдаги шахсларни жойлаштириш тақиқланади.

Ногиронлиги бўлган шахслар, қариялар, юрак-қон томир ва бошқа оғир касалликлар билан хасталанган фуқароларга турар жой уларнинг истагига кўра кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан ёки лифт билан жиҳозланган уйлардаги квартира берилади.

Тақдим этиладиган уй-жойнинг ўлчамини белгилашда, оилада ҳомиладор аёлнинг борлиги эътиборга олиниши лозим.

Турар жойга ордер бериш тартиби.

Қуйидаги ҳолларда фуқаролар давлат уй-жой фондидаги уйлардан бошқа турар жой бермасдан чиқариб юборилади:
  • ижарага олинган турар жой ўз мақсади бўйича фойдаланилмаганда;
  • турмуш қоидаларини мунтазам равишда бузиб бошқаларга квартира ва уйда яшаш имкониятини бермаётганда;
  • ижара ҳақини тўланмаганда (узоқ муддатда тузилмаган шартномалар бўйича 6 ойдан ортиқ, қисқа муддатли шартнома бўйича эса 2 ойдан ортиқ).

Chat