Шрифт ўлчами
Кўриниш
Уй-жой олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт.
Уй-жойни олди-сотди шартномалари нотариал тасдиқлаш учун фуқаролар давлат нотариал идораларига мурожаат қилишлари лозим.
Нотариал идорада уй-жой олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш тартиби, тақдим этиладиган ҳужжатлар ва ундириладиган тўлов миқдорлари билан ҳаволада танишинг.
Савол: Ч. исмли шахс уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қанча эканлиги ва ушбу норма қайси идора томонидан белгиланиши тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойлар фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ берилади.
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – 23 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.