Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3428 марта ўқилди

Етим бола — отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига асосан вафот этган деб эълон қилинган бола.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ҳар қандай сабабга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола, етим бола бундан мустасно.

Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш жараёнларида уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти масъул орган ҳисобланади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жойга муҳтож етим болалар рўйхатида турганида ёки бириктирилган уй-жойга эга бўлганида, етим боланинг ёши 23 ёшдан катта бўлмаган даврда, таълим муассасаларида, ижтимоий уйларида, фарзандликка олган оилаларда, васий (ҳомий) қарамоғида бўлган тўлиқ даврда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташ даврида ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасаларида бўлган даврида мерос бўйича ҳамда давлат томонидан бериладиган уй-жой олишга ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади.

Ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.

Уй-жой билан таъминлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:
  • битта кўп квартирали уй-жойнинг ҳар бир кириш йўлагидаги квартираларда бир нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш;
  • 2 ва ундан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун кўп квартирали уй-жойдан битта квартира ажратиш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар мустасно);
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун алоҳида кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва бу ерда уларнинг барчасини жойлаштириш;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ётоқхоналардан уй-жойлар ажратиш (харид қилиш).

Уй-жой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга белгиланган намунадаги ордер беради, ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш Схемаси

Chat