Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 33119 марта ўқилди

Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш:
  • чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик;
  • чақирилувчиларнинг ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарлиги;
  • олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик;
  • жисмоний тайёргарлик, даволаш-соғломлаштириш ишлари;
  • умумтаълим тайёргарлиги;
  • ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

Ташкилий масалалар

Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг умумий раҳбарлиги остида ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишлари молиялаштирилиши ҳамда моддий-техника жиҳатидан таъминланишини амалга оширадилар, ўқув-моддий базасини барпо этадилар, бундай тайёргарликнинг ташкил этилиши учун жавобгар бўладилар.

Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлашнинг ташкил этилишини, амалга оширилишини ва натижаларини назорат қилиб бориш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан амалга оширилади.

Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш

Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш уларни ҳарбий рўйхатга олиш, уларнинг сонини, ҳарбий хизматга қай даражада яроқли эканлигини, умумтаълим ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Фуқароларни қайд этиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари ҳузурида ташкил этиладиган чақирув участкаларида амалга оширилади ва рўйхатга олинаётганларнинг турар жойларида ўтказилади.

Фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар умумтаълим мактабидаги ёки ўрта-махсус таълим муассасасидаги охирги ўқиш йилининг апрель — май ойларида амалга оширилади.

Чақирув участкасида қайд этилиш учун фуқаролар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда мудофаа ишлари органларига келишлари ва зарур ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.

Чақирув комиссиялари

Фуқароларнинг ҳарбий ва муқобил хизматга чақирувини ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, шаҳарларда ҳамда туманларда чақирув комиссиялари тузилади.

Чақирув комиссияларининг тузилиши ва фаолият тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Чақирув комиссияларининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан мудофаа ишлари органлари ва соғлиқни сақлаш органлари вакилларининг албатта иштироки таъминланган ҳолда белгиланади.

Чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказиш, унинг маънавий ва касбий фазилатларини, шунингдек оила аъзоларининг моддий ва ижтимоий аҳволини ўрганиш натижаларига мувофиқ туман (шаҳар) чақирув комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради

Чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ҳарбий лицейларда, умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида, мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда ёки мустақил равишда тайёргарликдан ўтадилар.

Чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги таълим муассасаларининг ўқув дастурлари доирасида, шунингдек спорт жамиятлари ва клублари, даволаш муассасалари, мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида амалга оширилади.

Чақирилувчилар билан олиб бориладиган даволаш-соғломлаштириш ишлари уларнинг турар жойларида, ўқиш ёки иш жойларида соғлиқни сақлаш органлари томонидан даволаш, даволаш-профилактика ва даволаш-соғломлаштириш муассасаларида ўсмирлар хоналарини ташкил этган ҳолда уюштирилади ҳамда ўтказилади.

Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш туман (шаҳар) чақирув комиссиясининг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун амалга оширилади.

Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини оилавий шароитга кўра кечиктириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади

Қайси ҳолатларда фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилишдан озод қилинадилар
  • саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
  • яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
  • рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.

Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.

Ҳарбий хизматга чақирилиш муносабати билан фуқароларга бериладиган кафолатлар

Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтаётган чақирилувчиларнинг иш жойи ва эгаллаган лавозими, шунингдек ўртача иш ҳақи уларнинг бутун тайёргарлик даврида, шу жумладан ўқиш (йиғинлар) ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида сақланиб қолади.

Чақирилувчиларга уларнинг таълим олиш (йиғинлар) даврида уй-жой ижарасига кетган харажатлари қопланиши, ўқиш ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш (агар бу бошқа аҳоли пунктига бориш билан боғлиқ бўлса) йўл кираси ҳамда ўртача иш ҳақи тўланиши уларнинг асосий иш жойида амалга оширилади. Ишламайдиган чақирилувчиларнинг ана шундай харажатлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдоридаги нафақа тегишли ҳокимликлар томонидан қопланади (тўланади).

Фуқароларни ҳарбий рўйхатга киритиш

Ҳарбий хизматга мажбурлар ва ҳарбий хизматдан бўшатилганидан кейин турар жойига етиб борган шахслар уч кунлик муддат ичида тегишли мудофаа ишлари органларига келишлари шарт.

Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар турар жойи бир ярим ойдан кўпроқ муддатга ўзгарган, 3 ойдан кўпроқ муддатга хизмат сафарига, ўқиш, таътил ёки даволанишга борган тақдирда турар жойларидаги ҳарбий рўйхатдан чиқишлари, янги турар жойга (доимий ёки вақтинчалик) келганларидан кейин 3 кунлик муддат ичида ҳарбий рўйхатдан ўтишлари шарт.

Уруш даврида ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органи бошлиғининг рухсатисиз доимий турар жойидан бошқа жойга кетиши ман этилади.

Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан чиқиш ва ҳарбий рўйхатда туриш учун ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини мудофаа ишлари органига топширишлари лозим. Қишлоқ жойларга борган ёки у ерлардан жўнаб кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига топширишлари керак.

Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга хизматга махсус унвонлар берилган ҳолда, ходимлар лавозимларига кирган шахслар резервдагилар ва захирадагиларнинг ҳарбий рўйхатидан чиқарилиши лозим.

Ҳарбий рўйхатдан қуйидагилар чиқарилиши шарт

Chat