Шрифт ўлчами
Кўриниш
Далолатнома ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида йўқолган ёзувларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади.
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади. Агар 16 ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади. Агар далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам йўқолган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувини тиклаш 16 ёшга тўлган фуқаронинг шахсий аризасига кўра унинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади. Агар далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам йўқолган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувини тиклаш 16 ёшга тўлган фуқаронинг шахсий аризасига кўра унинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ушбу хизматни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиб олиш мумкин.
Кўрсатиладиган хизмат учун тўлов ундирилади.
Далолатнома ёзувларини тиклаш учун етарли асослар бўлмаганда ФҲДЁ органи ариза берувчига рад қилинганлик ҳақидаги асосланган хулоса беради. Ушбу хулоса билан ариза берувчи масалани моҳиятига кўра ҳал этиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан 1 ой мобайнида кўриб чиқилиши керак.
Узрли сабаблар (далолатнома ёзувини тиклаш учун асосланганликни тасдиқловчи ёзувлар нусхалари ва бошқалар олинмаганлиги) мавжуд бўлганда аризани кўриб чиқиш муддати ФҲДЁ мудири томонидан 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза берувчига хабар қилинади.
Ёзувни тиклашдан манфаатдор тарафлар ўртасида низо бўлса, ёзувни тиклаш суд тартибида амалга оширилади.
ФҲДЁ органи қабулига ёзиши учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.