Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7170 марта ўқилди

Қуйидагилар жамғариб бориладиган пенсия таъминотини олишлар мумкин:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқаролари;
  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашиш

Иш берувчилар, меҳнат шартномаси тузиб ишлаётганлар  жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашишлари мажбурий бўлиб ҳисобланади.

Қуйидагилар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий иштирок этадилар:

  • якка  тадбиркорлар;
  •  юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликларининг аъзолари;
  • чет элда ёлланиб ишловчилар;
  • деҳқон хўжалиги аъзолари;
  • шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан, ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари етиштириш билан  банд бўлганлар.

Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш иш берувчининг талабномасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг асосий иш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш уларнинг аризасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг яшаш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахслар фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталида электрон ариза беришлари лозим.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинаётганда фуқароларга Халқ банки умрбод қилиб белгиланадиган, доимий шахсий тартиб рақамли шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очади.

Фуқароларнинг яшаш ёки иш жойи ёхуд паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар ўзгарган тақдирда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тартиб рақами ўзгаришсиз қолади ва янги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очиш талаб этилмайди.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан бериладиган, фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишга ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг асосий реквизитлари кўрсатилади ҳамда ушбу ҳисобварағидаги маблағлар ҳаракати, шу жумладан киритилган бадаллар, улар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича операциялар акс эттирилади.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинган ҳар қайси фуқаро учун, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун зарур ҳужжатлар олинган ва Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Халқ банки филиали томонидан:

ёзма равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар олингандан кейин уч иш куни мобайнида;

Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб бир кун муддатда расмийлаштирилади.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси йўқолганда (йўқотиб қўйилганда ёки яроқсиз бўлиб қолганда) олувчининг аризаси асосида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг айнан ўша доимий шахсий тартиб рақами билан, маълумотларнинг ягона электрон базасидаги маълумотлар асосида унинг дубликати берилади.

Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларидан, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларга ҳисоблаб чиқарилган фоизлардан ҳамда бундай маблағлар фойдаланилишидан фуқаролар ва Халқ банки оладиган бошқа даромадлардан, жамғариб бориладиган пенсия тўловларидан, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари айланмасидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш учун қуйидаги "1140" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1106" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Ҳаётий мисол:

Савол: Ж. исмли шахс жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими ва ушбу тизимда иштирок этиш тартиби юзасидан тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: 2005 йил 1 январдан бошлаб амалдаги фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимига қўшимча равишда жамғариб бориладиган пенсия тизими жорий этилган.

Иш берувчиларнинг, шунингдек меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши, агар қонунчиликда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажбурийдир.

Якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек бошқа фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этадилар.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига мажбурий ҳар ойлик бадаллар жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасидан тегишли равишда чиқариб ташланган ҳолда ходимнинг ҳисобланган иш ҳақи (даромади)нинг икки фоизи миқдорида амалга оширилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида қатнашадиган фуқаролар томонидан шахсий пенсия ҳисобварақларига бадаллар миқдори ва тўлаш муддатлари мустақил равишда белгиланади.

Chat