Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 55123 марта ўқилди

Судга мурожаат қилиш муддати:

Фуқаролик судига мурожаат қилиш муддати:

  • умумий даъво муддати - 3 йил
  • махсус даъво муддатлари
    • сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида берилади. Хулосада даволаш ўтказиладиган муддат кўрсатилади.
    • янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорини, ажрим ёки қарорни қайта кўриш ҳақидаги ариза ҳал қилув қарорини, ажримни ёхуд қарорни чиқарган судга ишда иштирок этган шахслар ёки прокурор томонидан берилади. Ишда иштирок этувчи шахслар бундай аризани ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар маълум бўлган кундан эътиборан 3 ой муддат ичида бериши мумкин.

Иқтисодий судга мурожаат қилиш муддати:

  • умумий даъво муддати - 3 йил
  • махсус даъво  муддатлари

    Қарздор кредиторнинг талабларига қарши эътирозини суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси унга топширилган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда судга тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.

    Ишда иштирок этувчи шахс даъво аризаси юзасидан даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини ишда иштирок этувчи шахсларга ёзма фикрнинг ҳамда уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далилларни иш кўриладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда судга юборишга ҳақли.

    Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин.


Маъмурий судларга мурожаат қилиш муддати

  • мурожаат қилиш умумий муддати – 3 ой
  • алоҳида ҳолатларда -10 кун

    Давлат ижрочисининг қарорларини, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) ғайриқонуний деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлиб қолган кундан эътиборан ўн кун ичида судга берилиши мумкин. 


Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин.

Бошқа тегишли мақолалар

Рўйхат ва жойлашган жойи

Chat