Буйрак трансплантацияси бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:
- сурункали гломерулонефрит, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;
- ремиссия фазасидаги сурункали пиелонефрит, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;
- буйраклар поликистози, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;
- реноприв ҳолат.
Жигар бўлаги трансплантацияси бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:
- жигарнинг терминал босқичдаги сурункали диффуз касалликлари;
- гепатоцитлар ривожланиши туғма дефектлари фонида метаболизмнинг бузилиши;
- ўткир жигар етишмовчилиги;
- резекция қилинмайдиган манбали жигар касалликлари.