Давлат тиббий-санитария хизматларининг кафолатланган ҳажми доирасида қуйидагиларни ўз ичига олувчи бепул тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлайди:
- шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;
- соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ва қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, аввало, қишлоқ жойларда тиббий хизмат кўрсатиш;
- қатор юқумли касалликларга қарши аҳолини иммунлаштириш ва вакцинациялаш;
- ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар (сил, онкологик, руҳий, наркологик, эндокринологик касалликларга чалинган беморлар ва касб касалликларига чалинган шахслар) бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам;
- болаларни текширувдан ўтказиш ва даволаш (пулли шифохоналардан ташқари);
- 15-17 ёшли ўсмирлар ва чақирув комиссиялари йўналишлари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшли) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;
- туғруқ вақтида ёрдам берадиган хизматларни кўрсатиш (пулли муассасалардан ташқари);
- имтиёзли тоифага мансуб беморлар (ногиронлиги бўлган шахслар, уруш фахрийлари, тўлиқ етимлар)ни давлат даволаш-профилактика муассасаларида даволаш.