Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10693 марта ўқилди

Тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам:

  • туман (шаҳар) даражасида (пуллик ташкилотлар, бўлим ва палаталар бундан мустасно) — аҳолининг (мижозларнинг) барча тоифаларига;
  • вилоят (Тошкент шаҳри) ва республика даражаларида (пуллик ташкилотлар, бўлим ва палаталар бундан мустасно) — мижозларнинг имтиёзли тоифаларига кўрсатилади.

Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ташқари тиббий ва бошқа ёрдамлар қўшимча ҳисобланади ва мижоз томонидан белгиланган тартибда уларнинг ҳақи тўланади.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади
  1. Ғирт етимлар.
  2. I ва II гуруҳ ногиронлари.
  3. Болаликдан ногиронлар.
  4. 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.
  5. 1941—1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари.
  6. Ёшига кўра ишламаётган пенсионерлар.
  7. Чернобил АЭСдаги аварияни бартараф этишда ногирон бўлган шахслар.
  8. Байналмилал жангчилар.
  9. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари.
  10. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар.
  11. Чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича 15—17 ёшдаги ўсмирлар ва чақириқ ёшидаги (18—27 ёшар) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш. Батафсил ҳаволада.

  • Тиббий ёрдамни рад этиш ёки нотўғри ташхис қўйиш ёхуд тиббиёт ташкилоти ходимларининг ҳаракати натижасида юзага келган мураккаб вазиятлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар тегишли тиббиёт ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Chat