Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9608 марта ўқилди

 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб ўтиш ва улардан фойдаланиш транзит билан ўтаётган йўловчиларни даволаш мақсадида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит (трансфер) ўтувчи беморлар даволаниш мақсадида II Рўйхат ва III Рўйхатга киритилган, Ўзбекистон Республикасида давлат назоратида бўлган қуйидаги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ўзлари билан олиб ўтишлари мумкин:

  • етти кун қабул қилишга мўлжалланган дозадан ортиқ бўлмаган миқдорларда гиёҳвандлик воситалари;
  • 15 кун қабул қилишга мўлжалланган дозадан ортиқ бўлмаган миқдорларда психотроп моддалар.

Беморлар Давлат чегарасидан ўтиш чоғида кириш пунктида ўзларида мавжуд гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар тўғрисида декларация тўлдиришлари ҳамда:

  • бемор яшаган мамлакатнинг тиббиёт муассасалари томонидан гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модданинг номи, унинг дори тури, врач томонидан тайинланган гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп моддасини қабул қилиш ва давомийлик муддати кўрсатилган ҳужжати (даволовчи врач хулосаси)ни;
  • гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сотиб олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатини (рецепт нусхаси);
  • гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни божхона органларига кўрсатишлари шарт.

Агар бемор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушланиб қолган ва даволанишни давом эттириш учун гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қўшимча сотиб олиш лозим бўлса, унда улар Ўзбекистон Республикасида берилган рецепт асосида берилади.

Рецептлар врач кўригидан ўтиб гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар зарурияти сабаб бўлган касаллик ташхиси тасдиқлангандан кейингина берилади.

Давлат чегарасида чиқиш пунктидан ўтиш вақтида беморлар:

Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб кириш ёки унинг ҳудудида сотиб олиш қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (врач хулосаси ва рецепт нусхаси);

божхона декларациясида кўрсатилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг қолдиғини божхона органларига кўрсатадилар.

Норматив ҳужжатлар

Chat