Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7970 марта ўқилди

Санаторий-курортда даволаниш санаторий-курорт соғломлаштириш муассасалари томонидан имтиёзли шартларда ёки шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга оширилади.

Санаторий-курорт соғломлаштириш муассасаларининг фаолияти Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳузуридаги Санаторий-курорт бошқармаси томонидан мувофиқлаштирилади.

Санаторий-курортда имтиёзли даволанишга эга бўлиш тартиби ҳақидаги маълумотни "Бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар" бўлимидан олиш мумкин.

Chat