Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 134 марта ўқилди

Ишсиз шахсларга стипендия касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакани ошириш даврида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тўланади.

Стипендиялар қуйидаги миқдорда тўланади
  • ишидан маҳрум бўлган шахсларга (қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз шахс бўлса) олдинги ўртача иш ҳақининг камида 75% миқдорида;
  • ишидан маҳрум бўлган шахсларга (қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз шахс бўлмаса) олдинги ўртача иш ҳақининг 50% миқдорда, лекин ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
  • узоқ вақт (бир йилдан кўпроқ) ишламаётган, биринчи марта иш қидираётган ҳамда касбга тайёрлашга ва қайта тайёрлашга, малака оширишга муҳтож шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда.

Ташкилот тугатилиши ёки штат қисқартирилиши туфайли ўқиётган шахсларга иш берувчи (маблағи бўлмаса, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази) томонидан 3 ой давомида, олдинги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.

Chat