Шрифт ўлчами
Кўриниш
Биометрик ҳаракатланиш ҳужжати — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат.
- Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилади.
- Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати беш йил муддатга берилади.
- Бир ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати икки йил муддатга берилади;
- Ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тугагач, шахс уни маълумотларни йиғиш пунктига топшириши шарт.
- Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки бўлиш жойига борган ҳолда амалга оширилади.