Жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа шартномасида қуйидагилар назарда тутилиши мумкин
- меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар;
- нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражасига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;
- ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш шартлари;
- иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддатлари;
- ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари;
- ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар;
- ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта;
- шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча бадаллар киритиш миқдорлари ва муддатлари.
- Жамоа шартномаси иш берувчига ва мазкур корхона, ташкилот ва муассасанинг барча ходимларига татбиқ этилади.
- Жамоа шартномалари намуналари билан ҳавола орқали танишиш мумкин.