Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 22528 марта ўқилди

Барча ходимларга  иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаган йиллик меҳнат таътиллари берилади.

Йиллик узайтирилган асосий таътиллар

Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:

  • 18 ёшга тўлмаган шахсларга — 30 календарь кун;
  • ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — 30 календарь кун.

Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

  • педагогларга - 48 календарь кун;
  • пилотлар (учувчилар) - 45 календарь кун;
  • депутат, сенаторлар, судьялар - 36 календарь кун;
  • прокуратура органлари ходимлари, қутқарув хизматлари, божхона хизмати ходимлари, ички ишлар органлари ходимларига - 30 календарь кун.

Йиллик қўшимча таътиллар қуйидаги ходимларга берилади
  • ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётганларга;
  • табиий-иқлим шароити оғир ва ноқулай жойларда ишлаётганларга.
  • Корхоналарда қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан (агар улар тузилмайдиган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб иш берувчи томонидан) белгиланади.
  • Қўшимча таътил муддати, алоҳида меҳнат шароитлари учун уларни тақдим этиш шартлари ва тартиби, ўта зарарли ва оғир иш шароитлари ҳақидаги маълумотлар билан ҳаволада танишинг.

Chat