Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20087 марта ўқилди

Йўл ҳаракати қоидаларига (ЙҲҚ) риоя этилиши назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси (ЙҲХХББ) томонидан амалга оширилади.

  • Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
  • Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолати аниқланганда, қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан ДЙҲХХ ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида рақамланган махсус бланкда маъмурий баённома расмийлаштиради.
  • Белгиланган тезликни ошириш ва светофорнинг тақиқловчи ишорасига буйсунмаслик ҳолатлари махсус фото ва видео қайд этиш техникаси орқали қайд этилганда маъмурий баённома тузилмайди. 

Ҳайдовчи (пиёда) ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатлардаги ҳуқуқлари
  • ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (тақиқланган ҳолат ва ҳудудлардан ташқари);
  • тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси бандларни бузганлигини тушунтиришини талаб қилиш;
  • транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;
  • транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;
  • махсус мослама натижалари билан танишиш (радар, камера);
  • ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш ва бошқалар.

ЙПХ ходимининг мажбуриятлари
  • хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориш;
  • визуал кузатув ҳамда махсус мосламалардан фойдаланган ҳолда қоидалар бузилганлигини аниқлаш;
  • йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиш ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда (бунда ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади) кўрсатиш;
  • йўл ҳаракати қатнашчиларига мобиль видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилиш ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун видео ёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш;
  • ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиш;
  • йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериш ва бошқалар.

 

Chat