- Электр тармоғи корхонаси ва истеъмолчи ўртасида 2 нусхада шартнома тузилади.
- Шартноманинг бир нусхаси истеъмолчида, иккинчи нусхаси электр тармоғи корхонасида қолади.
- Шартномада истеъмолчи ва электр тармоғи корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилади.
Тариф ўзгариши ҳақида хабар бериш
- электр учун тарифлар ўзгарганда, электр тармоғи корхонаси камида 15 кун олдин бу ҳақда хабар беради;
- бунда истеъмолчи фойдаланилган электр учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб ҳақ тўлайди;
- тарифлар ўзгарганда, аванс тариқасида тўловни амалга оширган маиший истеъмолчи 6 ойга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.
Қоидабузарликни расмийлаштириш
- электрдан фойдаланишда истеъмолчи томонидан қоидабузарликка йўл қўйилса, бу ҳақида далолатнома тузилади;
- далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади. Бунда истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилади.