Истеъмолчиларга газни ҳисобга олмасдан етказиб бериш тақиқланади.
Газни ҳисоблаш учун Давлат реестрига киритилган приборлардан фойдаланилади.
Газни ҳисобга олиш приборлари қуйидагиларга эга бўлиши шарт:
- фойдаланиш учун яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжат;
- махсус белги ва тамғаларга эга бўлиши шарт.
Приборларга тамғалар қўйиш Мажбурий ижро бюроси ва газ таъминоти ташкилоти ходимлари томонидан, истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.
Газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида ўрнатилган замонавий электрон приборлар газ таъминоти ташкилотларининг мулки ҳисобланади.
Газни ҳисобга олиш приборини ечиб олиш шартлари
- газ приборлари, тамғаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун истеъмолчи жавобгар ҳисобланади;
- газ приборларини алмаштириш, таъмирлаш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш газ таъминоти ташкилоти, Мажбурий ижро бюроси вакиллари ва истеъмолчи иштирокида амалга оширади;
- бунда газ прибори ўрнига текширилган бошқа прибор газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан дарҳол ўрнатилади.
Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан (қиёсловдан) ўтказиш
- приборлар ҳар 4 йилда бир марта текширувдан (қиёсловдан) ўтказилади;
- приборни текширувдан (қиёсловдан) ўтказиш метрология органи томонидан амалга оширилади;
- газ таъминоти ташкилоти приборни текширувдан (қиёсловдан) ўтказиш лозимлиги ҳақида истеъмолчини ёзма равишда огоҳлантиради;
- приборни ечиб олиш газ таъминоти ташкилоти ва Мажбурий ижро бюроси вакиллари томонидан амалга оширилади. Бунда, далолатнома расмийлаштирилади;
- приборни текширувдан (қиёсловдан) ўтказиш харажатини прибор мулкдори қоплайди;
- приборни текширувдан (қиёсловдан) ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, у яроқли деб топилади ва бу ҳақда сертификат берилади.
Приборни текширувдан (қиёсловдан) ўтказиш регламенти билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
Янги газ приборларини сотиб олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.