Иситиш учун иссиқлик энергияси етказиб бериш ва иссиқ сув билан таъминлаш иссиқлик таъминоти шартномаси асосида амалга оширилади.
Кўп квартирали уй бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилганда етказиб берувчи истеъмолчилар билан икки томонлама шартнома тузади.
Шартномани истеъмолчилар номидан бошқарув органи — ширкат, бошқарувчи ташкилот ёки бошқа ижро этувчи тузиши мумкин. Бунда иссиқлик таъминоти корхонаси, истеъмолчилар ва бошқарув органи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади.
Шартнома тузиш учун қуйидагилар тақдим этилади:
Шартномада:
Муҳим: шартнома шартлари истеъмолчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини чеклаши ёки сифатсиз хизмат учун қайта ҳисоб-китоб талаб қилиш ҳуқуқини бекор қилиши мумкин эмас.
Турар жойнинг олди-сотди, айирбошлаш ёки ҳадя шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганда, рўйхатдан ўтказувчи орган янги мулкдор ҳақидаги маълумотни етказиб берувчига юборади.
Етказиб берувчи маълумотни олганидан кейин бир ой ичида янги мулкдор билан шартнома тузилишини таъминлаши керак.
Мулкдор, яшовчилар сони, иситиладиган майдон ёки хонанинг турар-нотурар мақоми ўзгарганда, истеъмолчи бу ҳақда етказиб берувчини 10 иш кунидан кечиктирмай хабардор қилиши лозим.