Электр энергияси таъминотчи ва электр қурилмалари унинг тармоғига уланган истеъмолчи ўртасида тузиладиган электр таъминоти шартномаси асосида етказиб берилади.
Шартномада, жумладан:
Таъминотчи ва истеъмолчи ўртасидаги электр таъминоти шартномаси намунавий шартнома асосида электрон шаклда тузилади.
Шартномани электрон ҳужжат айланиши ахборот тизими орқали расмийлаштириш ва истеъмолчига тақдим этиш электр энергияси етказиб берувчининг зиммасида бўлади.
Муҳим: материалдаги шартномани икки қоғоз нусхада тузиш ва ҳар бир тарафда биттадан нусха сақлаш ҳақидаги маълумот амалдаги тартибга мос эмас. Ҳозир шартнома электрон шаклда расмийлаштирилади.
Маиший истеъмолчи электр тармоғига белгиланган тартибда амалда биринчи марта уланган пайтдан бошлаб, у билан электр таъминоти шартномаси тузилган ҳисобланади.
Истеъмолчига шахсий ҳисобварақ очилади. Электр энергияси истеъмоли, амалга оширилган тўловлар, қарздорлик ва қайта ҳисоб-китоблар мазкур ҳисобварақда юритилади.
Кўчмас мулкнинг мулкдори ўзгарганда янги мулкдор шахсий ҳисобварақ маълумотларини ўз номига расмийлаштириши лозим. Кадастр органлари мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин мулкдор ҳақидаги маълумотни таъминотчига электрон тарзда юборади.
Истеъмолчи:
Таъминотчи:
Электр энергияси истеъмоли, ҳисобланган тўлов ёки қарздорлик бўйича низо мавжудлиги истеъмолчининг ҳисоб-китоб маълумотларини солиштиришни ва асослантирилган қайта ҳисоб-китобни талаб қилиш ҳуқуқини чекламайди.