Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3723 марта ўқилди

Истеъмолчиларга сув бериш ва улардан оқова сувларни қабул қилиш фақат сув қувури-канализация хўжалиги ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.

Шартномада кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар
  • шартнома предмети;
  • ичимлик сувни олиш тартиби, шу жумладан ўт ўчириш ва оқова сувларни чиқариш ҳолатларида;
  • ичимлик сув сифатига талаблар;
  • истеъмолчи ичимлик сув билан таъминланмаган ёки тўлиқ таъминланмаган ҳолатларда қайта ҳисоб-китоб қилиш;
  • ичимлик сув таъминотини ва оқова сувларни чиқаришни тўхтатиш ёки чеклаш шартлари;
  • олинган ичимлик сув ва чиқарилган оқова сувлар ҳисоби;
  • тўлов тартиби, муддатлари, тарифлари ва шартлари;
  • томонларнинг сув таъминоти ва канализация тармоғидан фойдаланиш бўйича жавобгарлик чегаралари;
  • томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • қарздорлик келиб чиққанда I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойда прописка қилинган вояга етган жисмоний шахсларнинг сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун тўловлар бўйича солидар жавобгарлиги;
  • томонлардан бирининг аризасига кўра келишувга асос бўлиши мумкин бўлган бошқа шартлар;
  • шартномани бекор қилиш тартиби.

Кўп квартирали турар жойларнинг юқори қаватларига сув чиқмаган тақдирда, бу хонадон эгаларининг сув сарфи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган кўчадаги сув манбаларидан сув олиш нормалари бўйича, ширкатлар, сув таъминоти ташкилоти вакиллари иштирокида сув бўлмаган кунлар учун тузилган далолатнома асосида ҳисобланади.

Фуқаролар томонидан сув таъминоти учун ҳисоблагич ўрнатиш:
  • сув таъминоти учун ҳисоблагич ўрнатиш фуқароларнинг шахсий маблағи ҳисобидан амалга оширилади;
  • ҳисоблагич қўйиш учун фуқаролар сув таъминоти идорасига мурожаат қилиши зарур. Фуқаролар томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, ҳисоблагич 30 календарь кун мобайнида ўрнатилиши лозим;
  • кам таъминланган оилаларни ҳисоблагич билан таъминлаш сув таъминоти идораси маблағлари ҳисобидан ўрнатилади;
  • ушбу маблағ кейинчалик фуқаро томонидан 12 ой муддатда тўланади.

Ҳисоблагич билан таъминланмаган истеъмолчи (фуқаролар) томонидан сарфланган сув миқдори ҳокимликлар томонидан тасдиқланган амалдаги сув истеъмоли нормаларига мувофиқ ҳисобланади.      

Ҳисоблагичлар бўлмаган ва фуқаролар пропискадан ўтказилмаган хонадонлар учун ичимлик сув ва канализация хизматлари учун тўловлар
  • бир ва икки хонали уйларда – 1 киши ҳисобидан;
  • уч хонали уйларда – 2 киши ҳисобидан;
  • тўрт хонали уйларда – 3 киши ҳисобидан;
  • беш хонали уйларда – 4 киши ҳисобидан амалга оширилади.

Совуқ сув ва канализация хизмати бўйича тарифлар билан ҳаволада танишинг.

Тарифлар калкулятори билан ҳаволада танишинг.

Chat