Президент мактабларини ташкил этишнинг мақсади иқтидорли болаларни аниқлаш, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаган ҳолда уларни ўқитиш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизим яратиш, истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънан етук ва интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни шакллантиришдан иборат.
- Президент мактабларига белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида (иккита синфга бир хил — 12 нафардан ўқувчи тақсимланган, 24 нафар ўқувчидан иборат) ўқувчилар қабул қилинади.
- Президент мактабларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилади.
Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
- Президент мактабларида таълим жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳисобга олинган ҳолда, умумий ўрта таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
- Президент мактабларининг 11-синф битирувчилари танланган фанлар асосида халқаро малака имтиҳонларини (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) топшириш ҳуқуқига эга бўладилар ва улардан муваффақиятли ўтган тақдирда, етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имкониятини тақдим этувчи халқаро диплом оладилар.
- Ўқувчининг бир ёки бир нечта фанлардан рейтинг натижаси пасайган тақдирда, у билан индивидуал иш олиб борилади.
Кириш имтиҳонларини ўтказиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби
- Президент мактабларига республика умумтаълим муассасаларининг тўртинчи (биринчи ўқув йилида — тўртинчи — тўққиз) синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли (баҳолар табели асосида тегишли STEAM фанлари (математика, биология (табиатшунослик), информатика ва ахборот технологиялари, физика, алгебра, геометрия, кимё) бўйича аъло баҳога тугатган) болалар танлов асосида қабул қилади.
- Президент мактабларига қабул жараёнида ўқувчилардан аъло баҳо талаб этиладиган STEAM фанларининг (синфлар кесимида) тегишли рўйхати вазирлик томонидан тасдиқланади.
- Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин ишчи орган томонидан оммавий ахборот воситаларида Президент мактабларига қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида маълумот эълон қилинади.
- Чет эл фуқаролари Президент мактабига ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга эмас.
Ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакиллари) Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- махсус шаклдаги маълумотнома (маълумотнома намунасини мана бу ердан олиш мумкин;
- талабгорнинг туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
- ўқув йили натижасига кўра, талабгорнинг баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси.
Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади:
1-босқич — математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади. Белгиланган вазифани бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади;
- биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар 2-босқичда иштирок этишга рухсат этилади;
2-босқич — ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича — 16 та масала;
- мантиқ элементлари бўлган математика фанидан — 24 та масала;
- инглиз тилидан — 55 та тест.
2-босқич кириш имтиҳонлари учун жами 150 дақиқа вақт ажратилади.
Президент мактабларига аризалар қабули 1 июндан 20 июнгача бўлиб ўтади.
- Мактабга қабул қилиш учун аризаларни электрон юбориш.