Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 43908 марта ўқилди

Яшаш гувоҳномаси - Яшаш гувоҳномаси унда кўрсатилган амал қилиш муддати тугагунга қадар, 60 ёшга тўлгандан кейин олинган яшаш гувоҳномаси эса 2030 йил 31 декабргача чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси билан бир қаторда чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет эл фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномаси қўшимча равишда унинг шахсини тасдиқловчи ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи ҳужжат ҳисобланади. Яшаш гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси доирасида ҳақиқийдир.

Яшаш гувоҳномаси ички ишлар органлари томонидан давлат, рус, инглиз тилларида тўлдирилган ҳамда унга қуйидаги маълумотлар киритилган:

  • фамилияси, исми, отасининг исми;
  • туғилган йили, куни, ойи;
  • туғилган жойи;
  • миллати;
  • Ўзбекистон Республикасига келган кунидаги фуқаролиги;
  • оилавий аҳволи;
  • Ўзбекистон Республикасига келган куни;
  • келишдан мақсад;
  • яшаш гувоҳномаси ким томонидан ва қачон берилган;
  • яшаш гувоҳномаси қандай ҳужжатларга асосланиб берилган;
  • яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати ва амал қилиш муддатининг узайтирилганлиги;
  • вояга етмаган фарзандлари ҳақида;
  • доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақида;
  • алоҳида белгилар (қон гуруҳи, резус мансублиги (фактори) ва бошқалар);
  • Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эслатма.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш учун жисмоний шахс яшаш жойидаги ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиши керак.

Шахснинг розилиги билан яшаш гувоҳномасида соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан яшаш гувоҳномаси эгасининг қон гуруҳи ва резус мансублиги (фактори) тўғрисидаги белгилар қўйилади.

Яшаш гувоҳномасига ушбу Низомда назарда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади.

Яшаш гувоҳномаларида катталиги 35х45 миллиметрли қора-оқ ёки рангли фотосуратлар, ҳужжат эгасининг ва уни берган масъул шахснинг имзолари бўлиши лозим.

Chat