Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8986 марта ўқилди

Халқаро молия институтлари билан умумий қиймати 3 млрд АҚШ долларидан ортиқ узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ва грантларни жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга тузилди.

Коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чора-тадбирлари учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш доирасида грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари тасдиқланди.

Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг энг муҳим вазифалари:
  • йўл харитасидаги чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
  • халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш, тасдиқлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилиш;
  • халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан товарлар ва хизматлар, биринчи навбатда, тиббий ускуналар ва тиббий буюмлар харид қилишнинг жадаллаштирилган механизмларини амалиётга жорий этиш;
  • жалб қилинган маблағларининг тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига ажратилишини тезлаштириш;
  • ташқи ёрдам ҳисобидан молиявий кўмак олувчи вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан халқаро молия институтлари қарзлари ва грантларидан фойдаланишда шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш.

Халқаро молия институтлари грант ва қарз маблағларини жалб қилишнинг мақсадлари:
  • республика санитария-эпидемиология хизматини тубдан модернизация қилиш, ташкилий тамойиллар, стандартлар ва жавоб қайтариш протоколларининг эпидемиологик вазият ўзгаришларига мувофиқлигини таъминлаш, халқаро стандартлар ва илғор амалиётларга мувофиқ техник жиҳозлаш ва мутахассисларни тайёрлаш;
  • республиканинг ҳар бир ҳудудида халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозланган санитария-эпидемиология лабораторияларини ташкил қилиш;
  • санитария-эпидемиология хизматининг барча бўғинларида ишлашга малакали кадрлар тайёрлаш, шунингдек, халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб қилиш;
  • юқумли касалликларни илғор компьютер технологиялари ва телетиббиёт усулларидан фойдаланган ҳолда, энг аввало, болалар ва оналарни даволаш учун замонавий клиникалар яратиш ва жиҳозлаш.

Chat