Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 45019 марта ўқилди

Қозоғистон Республикасидаги олийгохда ўқийман. Ўзбекистонга ўқишимни қўчириш масаласи бўйича мурожаат қилиш муддатлари қандай?

✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарори билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини Республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича аризалар 7 феврадан 15 февралгача қабул қилиниши белгиланган. Россия Федерацияси, Украина бошқа МДҲ давлатлари, хорижий давлатларда таҳсил олаётган талабалар амалдаги тартибга кўра, худудий ишчи гуруҳларга 2020 йилнинг 15 июлдан 5 августга қадар мурожаат қилиши мумкин.

Мактабга қабул қилиш ёши қандай?

✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига 6–7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.

✅ Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан мазкур умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқиш учун жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.

Хорижий фуқароларни таълим муассасаларига қабул қилиш қандай тартибда амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш:

а) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дастлабки экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиладиган жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактлар (шу жумладан, келиш мақсадларидан қатъи назар республикага ҳақиқий визалар бўйича келган хорижий фуқаролар билан тузилган) асосида амалга оширилади.

Олий таълим муассасаларига умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига мувофиқ бўлган маълумотга эга хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.

Хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра қабул қилинади.

Талаба қандай ҳолларда ўқишдан четлаштирилади?

а) ўз хоҳишига биноан;
б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
г) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
е) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
з) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда;
и) вафот этганлиги сабабли ушбу ҳаволага ўтинг.

 

Chat