Шрифт ўлчами
Кўриниш
✅ Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонуни
3-моддасига кўра, фуқароларнинг репродуктив саломатлиги инсоннинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий жиҳатдан соғломлиги ҳолати бўлиб, бу ҳолат унинг бола туғилишига қодирлигини белгилайдиган репродуктив тизими, ушбу тизимнинг функциялари, ҳаётий жараёнлари билан боғлиқ бўлади.
✅ Фуқароларнинг репродуктив саломатлиги тизимига:
✅“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонуни 18-моддасида ҳомиладорликнинг 12 ҳафтагача бўлган муддатида аёлнинг хоҳишига кўра, ҳомиладорнинг ҳаётига хавф солувчи тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганида ҳомиладорлик муддатидан қатъи назар амалга оширилиши мумкинлиги қайд этилган. ✅ Ушбу модданинг 2-қисмига кўра, тиббиёт муассасалари тиббий кўрсатмаларга кўра ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш тўғрисида ёки ҳомиладорликни тўхтатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган аёлни унинг соғлиғи учун ҳар қандай эҳтимол тутилган салбий оқибатлар ҳақида хабардор этиши шарт.
✅ “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга кўра, жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахслар ногиронлиги бўлган шахслар деб топилади.
✅“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга турмуш фаолияти чекланганлигини бартараф этиши, қоплаши (компенсация қилиши) учун шарт-шароитларни таъминловчи ҳамда уларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишга қаратилган, давлат томонидан кафолатланган иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими-ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳисобланади.
✅ “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга организмининг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклаш ва уларни компенсация қилиш, турмуш фаолияти чекланганлигини бартараф этиши учун ёрдам беришга қаратилган тиббий, ижтимоий, психологик, педагогик, жисмоний, касбга, меҳнатга доир чора-тадбирлар тизими - ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ҳисобланади.
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107 сонли фармони билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури»га асосан, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар доирасига қуйидагилар киради: